Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ҳарбийларга маош беришни тўхтатиш билан таҳдид қилишмоқда — украиналик асир

Украина Қуролли кучлари асири Виталий: ҳарбийларга сентябрдан маош тўлашни тўхтатиш билан таҳдид қилинмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Украиналик ҳарбий асир Виталий бюджетда маблағ етишмаслиги сабабли ҳарбий хизматчиларга сентябрдан маош тўлашни тўхтатиш билан таҳдид қилинаётганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
"Бизга сентябрдан бошлаб ҳарбийларга маошлар умуман берилмаслигини айтишди, чунки бюджетда пул йўқ", — деди Виталий.
Унинг эслатишича, Украина фуқаролари армияга солиқ тўлайди, бу эса доимий равишда ошиб боради.
“Шунинг учун бизнинг ҳисобларимиз оддийгина блокланган ва сиз энди ҳеч қандай хизматга мурожаат қилмайсиз, ҳаммаси фақат ҳарбий хизматга чақирув маркази орқали. Ҳар қандай ҳужжат, иш ҳақи картаси - ҳаммаси блокланади", — дея шикоят қилди Виталий.
Шунингдек, у яқинда барча эркаклар ва айрим аёллардан Украина Мудофаа вазирлигининг "Резерв+" иловасида ўз маълумотларини янгилаш талаб қилинганлигини айтди.
"Мамлакат бўйлаб". Ғарбда Украинада нима бўлаётгани айтилди