Матбуот маркази

Анонс: Ўзбекистон ва Россиянинг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама этилади

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволига Туризм қўмитаси вакили жавоб беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Эртага, 21 август куни соат 15.00да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида Туризм қўмитасининг маркетинг тадқиқотлари, миллий туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш бўлими бошлиғи Азиз Миржалилов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжумани мавзуси: “Ўзбекистон ва Россия: туризм соҳасидаги ҳамкорлик”.
Россия раҳбари Ўзбекистон раҳбарининг таклифига биноан май ойида республикага давлат ташрифи билан келган эди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида қатор ҳужжатлар, хусусан Ўзбекистонда 2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланди.
Анжуманда бу йўналишда нималар амалга оширилгани, режалар, яқин келажакдаги янги дастурлар ва ЕОИИ мамлакатларида сайёҳлик оқими ўзгариши каби масалалар муҳокама этилади.