Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия денгиз пиёдалари Курск яқинида Украина диверсантларининг катта гуруҳини қўлга олди

Ольговка ҳудудида қўлга олинган 19 асирнинг барчаси Украина Қуролли кучларининг 22-алоҳида механизациялашган бригадасига тегишли.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Курск вилоятида денгиз пиёдалари украиналик диверсантларнинг катта гуруҳини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости Россия ҳуқуқ-тартибот идораси вакилига таяниб хабар берди.
“Қора денгиз флотининг 810-бригадаси денгиз пиёдалари Ольговка яқинида 19 нафар украиналик ҳарбий хизматчидан иборат диверсант ва разведка гуруҳини қўлга олди”, — дейилади хабарда.
Улар Украина Қуролли кучларининг 22-алоҳида механизациялашган бригадасига тегишли.
18 август ҳолатига кўра, Курск йўналишидаги жангларда Украина Қуролли кучлари 3460 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 50 танкни йўқотган.