Қорақалпоғистонда янги лойиҳалар ишга туширилади — инвесторлар ким?

Мирзиёев қарийб 1 миллиард 800 миллион долларлик 10 та лойиҳа билан танишди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Хитой, Саудия Арабистони, Германия, Россия, Испания каби мамлакатларнинг компаниялари Қорақалпоғистонга инвестиция киритмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида маълум қилинди.
Бу йил республикада умумий қиймати 874 миллион долларлик 470 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бу изчил давом эттирилиб, Қорақалпоғистонда хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 9,5 миллиард долларлик 124 та лойиҳа шакллантирилган.
Шундан қарийб 1 миллиард 800 миллион долларлик 10 таси давлат раҳбарига тақдимот қилинди.
Инвестиции в Каракалпакстан растут
“Лойиҳаларга Хитой, Саудия Арабистони, Германия, Россия, Испания каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Улар энергетика, иссиқлик таъминоти, тоғ-кон ва кимё саноати, қурилиш материаллари, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқларни қамраб олган”, — дейилади хабарда.
Режалаштирилган лойиҳалар:
Саудия Арабистони билан ҳамкорликда Нукусда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш;
Испания инвестицияси иштирокида Қораўзак туманида қуёш ва шамол электр станциялари қуриш;
Германиялик инвесторлар томонидан Нукус туманида мисни қайта ишлаш ва кабеллар ишлаб чиқариш.
Мазкур 124 та лойиҳа натижасида 20 мингдан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.
Инвестиции в Каракалпакстан растут
Қайд этилишича, охирги 7 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 17 триллион 800 миллиард сўмлик 6 минг 784 та лойиҳа амалга оширилган. Уларнинг натижасида 56 мингта иш ўрни яратилган. Шу даврда 2 миллиард 815 миллион долларлик экспорт қилинган.
Шавкат Мирзиёев начал свою поездку в Каракалпакстан с ознакомления с промышленным потенциалом региона
Шунингдек, президент “Nukus Eleсtroapparat” қўшма корхонасини бориб кўрди. Шу йилнинг июнь ойида бу ерда 10 миллион доллардан зиёд маблағ эвазига қуёш панелларини ясаш лойиҳаси ишга туширилди. Ишлаб чиқариш жараёни 100 фоиз автоматлаштирилган. Лойиҳанинг йиллик қуввати 273 минг дона.
Қўшма корхона ички бозорда талаб юқори маҳсулотни маҳаллийлаштириш билан бирга 4 миллион долларлик экспорт имкониятига ҳам эга бўлди. 70 киши иш билан таъминланди.
"Давлат раҳбари мутасаддиларга бундай корхоналарни кўпайтириш, уларда бозор талаби юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди", — дея қайд этилган хабарда.
Шу ерда тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди. Заводнинг ўзида ҳам 125 киловатт қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Ундан олинган электр ички эҳтиёжлар учун ишлатилади, ортиқчаси ҳудудий электр тармоғига сотилади.
Сўнгги йилларда юртимизда 2 миллиард доллар инвестиция ҳисобига қуввати 2,6 гигаватт 10 та қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Шунингдек, умумий қиймати 19 миллиард доллар бўлган 18,6 гигаваттли 32 та “яшил” лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда.
“Умуман, 2030 йилгача энергетика балансида қайта тикланувчи қувватлар улушини 40 фоизга етказиш мақсад қилинган”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.