Ўзбекистон маймунчечак касаллигини олдини олиш чораларини кўра бошлади

Ўзбекистонда маймунчечак касаллигининг четдан кириб келиши ва унинг тарқалиб кетишини олдини олиш юзасидан маълум чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон маймунчечак касаллигини олдини олиш чораларини кўра бошлади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълум қилди.
Кимлар биринчи навбатда маймун чечагига қарши эмланиши керак - иммунолог
Қўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда маймунчечак касаллигининг четдан кириб келиши ва унинг тарқалиб кетишини олдини олиш юзасидан маълум чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу касалликка чалинганликда гумон қилинадиган ҳолатларда лаборатория ташхисларини ўтказиш учун вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилди. Маймунчечак касаллигини ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест системаларини олиб келиш юзасидан ишлар йўлга қўйилди.
АҚШда маймун чечаги билан касалланган биринчи бемор вафот этди
Айтилишича, яқин кунларда юқумли касалликлар шифохоналарида маймунчечак белгиларини аниқлаш мақсадида шифокорлар билан ўқув семинарлари ташкил этилади.
ЖССТ маймунчечак вируси туфайли глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди