ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужуми Зеленский режими ва АҚШнинг стратегик мағлубияти билан якунланади. Бу ҳақда КХДР ТИВ расмий вакили маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Курскдаги (вилоят - таҳр.) ҳозирги шиддатли жанглар Зеленскийнинг қўғирчоқ гуруҳининг тўлиқ мағлубияти ҳамда АҚШ ва Ғарбнинг стратегик мағлубияти учун дебоча бўлади”, — дейилади баёнотда.
КХДР ТИВнинг қайд этишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинани астрономик миқдорда ҳалокатли қуроллар билан таъминлаш ва унинг қўли билан Россия билан уруш олиб бориш орқали глобал хавфсизлик муҳитини учинчи жаҳон урушига олиб келмоқда.
Провокаторларга муносиб жавоб берилади ва КХДР Россияни ўз суверенитетини ҳимоя қилишда доимо қўллаб-қувватлайди, дея таъкидлади Шимолий Корея ТИВ.