ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Россия армияси Курск вилоятига қилинган ҳужумга қарамай, Донбассда фаол олдинга силжишда ва Украина Қуролли кучларини ортга қайтаришда давом этмоқда, деб ёзади Германия нашри украиналик аскарларга таяниб.
"Йўқ, улар босимни юмшатишмади, аксинча, босимни кучайтиришди", — деди украиналик ҳарбий.
Украина Қуролли кучлари аскарлари, шунингдек, осмонда Россия дронлари кўплиги, уларнинг амалиёт ўтказишига тўсқинлик қилаётганидан шикоят қилди. Бундан ташқари, нашрнинг қайд этишича, Украина армияси жиддий кадрлар тақчиллигини бошдан кечирмоқда.