Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

Якуний танлов натижалари эълон қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. 2024–2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.
my.uzbmb.uz сайти орқали:
my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
mandat.uzbmb.uz сайти орқали:
mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
СМС-хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Абитуриент ва талабаларни 2024-2025 ўқув йилида қандай янгиликлар кутмоқда?