Ўзбеклар мени ҳайратда қолдиришди — россиялик ҳайкалтарош

Тошкентдаги Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумига 20 дан ортиқ машҳур мармар усталари йиғилди.
Sputnik
“Ўзбеклар билан ишлаганда мени ҳар доим бир нарса ҳайратда қолдирган — улар жуда юмшоқ ва вазмин. Бизни ишда турли ҳаяжонли вазиятлар кўп бўлади, кимдир бир-бирига бақириши мумкин. Лекин ўзбеклар ҳар доим хотиржам. Мен Москвада ҳам ўзбеклар билан ишлайман ва бу ерда ҳам яна бир марта шунга амин бўлдим - ўзбеклар жуда вазмин ўз обрўйини сақлаб турадиган одамлар”, - деди россиялик ҳайкалтарош Михаил Соболев Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Шу кунларда Тошкентда Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми бўлиб ўтмоқда. У ерда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган ижодкорлар ўз маҳоратини намойиш этишмоқда.
Бир ой давомида иштирокчилар экология муаммоларига бағишланган ҳайкаллар яратадилар. Ҳайкалтарошларга фаолият учун пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги саноат ҳудудидан жой ажратилди.
Тайёр ҳайкаллар Тошкентга совға сифатида қолади ва Green University ҳудудида ўрнатилади. Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеолавҳасида.