Молдова Россия билан урушга тортилиши мумкин – мухолифат етакчиси

НАТО давлатлари Украинага беришни режалаштираётган F-16 самолётлари Молдова ҳудудидаги аэродромларда жойлаштирилши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Молдованинг амалдаги президенти Майя Санду ҳокимият тепасида қолса, мамлакат Россия ва НАТО ўртасидаги урушга тортилиши мумкин, деди мухолифат кучларидан президентликка номзод Василий Боля.
“Агар Майя Санду ҳокимиятда қолса, уруш бўлиши мумкин, деб қўрқаман, лекин бу энди Молдованинг Россияга қарши уруши эмас, балки НАТОнинг Россияга қарши уруши бўлади”, деди Боля журналистлар билан суҳбатда
Унинг таъкидлашича, Молдова ва унинг фуқаролари бунга мутлақо муҳтож эмас, лекин НАТО қўшинларининг Руминияга ўтказилиши шунчаки содир бўлмайди.
Олдинги чиқишларида Боля бугунги беқарорлик шароитида Россия Молдова учун хавфсизлик кафолати деган эди. Унинг таъкидлашича, сўнгги сўровларга кўра, Молдова фуқароларининг 70 фоизга яқини Кишинёв Москва билан муносабатларни тиклаши керак, деб ҳисоблайди.
Икки кун олдин НАТО давлатлари томонидан Украинага топширилиши режалаштирилаётган F-16 самолётлари Молдова ҳарбий аэродромларида жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ушбу муносабат билан
Молдованинг Россия Федерациясидаги муваққат ишлар вакили Александр Четрару Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб унга Россия позицияси тушунтирилган эди.