Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ереванда Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади — унда нималар муҳокама қилинади?

Муҳокамалар давомида аъзо давлатлар ва учинчи давлатлар экспертлари Иттифоқни стратегик ривожлантиришнинг янги йўналишларини муҳокама қилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Жорий йилнинг 30 сентябрь-1 октябрь кунлари Ереванда Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади, деб хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
У Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишига тўғри келади ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ўн йиллик фаолияти якунлари, уни ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишларига бағишланади.
“Форумнинг мақсади Евроосиё маконида ҳамкорлик алоқаларини яхшилашдан иборат. Унда йирик, ўрта ва кичик бизнес субъектлари, Иттифоқ мамлакатлари, шунингдек, учинчи давлатлар давлат органлари раҳбарлари, ЕОИИ билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиши режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Дастур 30 дан ортиқ тадбирларни, жумладан, ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги “Замонавий воқеликда рақамлаштириш – тўрт эркинликни таъминлашнинг императиви” мавзусидаги ялпи мажлисни ўз ичига олади. Муҳокамалар давомида аъзо давлатлар ва учинчи давлатлар экспертлари Иттифоқни стратегик ривожлантиришнинг янги йўналишларини муҳокама қилади.
Ташкилий қўмита йиғилишида форумни ташкил этишнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Евроосиё иқтисодий форуми Иттифоқнинг иқтисодий соҳадаги йиллик бизнес тадбиридир. У навбат билан Иттифоқ органларига раислик қилувчи ЕОИИ давлатларидан бирида ўтказилади. 2024 йилда Арманистон ЕОИИ органларига раислик қилмоқда.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатларида ташқи савдо ҳажми ошди