ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Табиат 40 ёшдан сўнг инсонни асраб қолишга интилмайди. Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди Диана Генварская "ГоворитМосква" радиостанциясида ҳикоя қилиб берди.
“40 ёшдан сўнг табиат бизни асраб қолишга интилмайди. Шунинг учун организмда турли хил жараёнлар бошланади. Биринчи ва энг даҳшатлиси — мушак тўқималари ўрнига ёғ тўқималари пайдо бўла бошлайди. Инсон организмида ёғлар ҳазм бўладиган ягона жой - бу мушаклардир. Шу сабабли организмда, гликоген (шакар) турли кўринишда жамлана бошлайди, нотўғри реакциялар, жумладан, қандли диабет келиб чиқши бошланади. Шунинг учун 50 дан 60 ёшгача бўлган аҳолининг аксариятида қандли диабет бор”, - деди мутахассис.
Америка Саратон жамияти олимлари ўтказган тадқиқотларга кўра, 1990 йилларда туғилганлар орасида саратон касаллигига чалиниш ҳолатлари 1950 йилларда туғилганларга нисбатан 2-3 баравар кўп учрар экан. Энг кўп ҳолларда саратон - ингичка ичак, жигар ва ошқозон ости аниқланган экан.
Бундай хулосага келиш учун олимлар 1920-1990 йилларда туғилган, саратоннинг 34 хил тури билан касалланган 23,5 миллион беморларнинг тиббий карталарини таҳлил қилиб чиқишган.
Дастлабки хулосаларига кўра, бу тенденция Шимолий Америкадада сўнгги йилларда тарқалган турмуш тарзига боғлиқ бўлиши мумкин экан. Бу кам ҳаракатлилик, семириш, нотўғри овқатланиш, уйқусизлик ва бошқалар.