Зойир Мирзаев Москва вилояти тадбиркорларига ер ажратиб бермоқчи

Москва вилояти Янгийўл туманида 15 млн долларлик йирик лойиҳа бошлайди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Москва вилояти Янгийўл туманида мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритишга ихтисослашган йирик лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва Москва вилояти губернатори Андрей Воробев иштирокидаги онлайн мулоқотда маълум қилинди.
Тошкент ва Москва вилоятлари ўртасида бир қатор лойиҳалар борасида келишувларга эришилди
Қайд этилишича, москваликлар вилоятда мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритишга ихтисослашган умумий қиймати 15 миллион долларлик яна бир йирик лойиҳани амалга оширади.
Шу мақсадда Тошкент вилояти томонидан ер ажратиш ва коммуникация тизими масалаларида кўмак зарурлиги билдирилди.
“Бу таклиф Зойир Мирзаев томонидан қўллаб-қувватланиб, Янгийўл тумани энг мақбул ҳудуд эканлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Қуйидаги таклифлар маъқулланди:
Бўстонлиқ туманида дам олиш масканлари барпо этиш, яъни, меҳмонхоналар, болалар учун соғломлаштириш оромгоҳлари, саноторийлар, дор йўллари қуриш;
вилоятда рус ва инглиз тилларига ихтисослашган таълим муассасаси ташкил этиш.
Ўрганиш ишларини олиб бориш учун Россия делегацияси сентябрь ойида Тошкент вилоятига ташрифи кутилмоқда.
Учрашувда айтилишича, ўтган йиллар давомида икки томон ўртасида қўшма лойиҳалар мувафаққиятли амалга оширилган. Жумладан, Нурафшон шаҳридаги 10 миллион долларлик салқин ичимликлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона фаолияти.
Тошкент вилоятидаги туманни ривожлантириш учун 3,4 трлн сўм ажратилади