Олмаотадаги Ritz-Carlton меҳмонхонасида 3 октябрь куни Марказий Осиёнинг омбор кўчмас мулки соҳасидаги асосий ҳодиса – 1st Central Asia Warehouse Summit / CAWS бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари: саноат ва омбор кўчмас мулки соҳасида Марказий Осиёдаги ТОП-5 профессионал консалтинг компанияларига кирувчи IBC Global компанияси ва кўчмас мулк соҳасидаги энг йирик халқаро консалтнинг компанияларидан бири Colliers Kazakhstan.
Открыта регистрация на CAWS, главное событие в складском сегменте Центральной Азии
© Пресс-служба IBC Global
Тадбир Қозоғистон Республикасининг "Атамекен" Миллий тадбиркорлар палатаси, “Kazakh Invest миллий компанияси” АЖ, NielsenIQ Kazakhstan кўмагида ўтказилади. Бош ҳамкор: MP Solutions, расмий ҳамкорлар: Burunday Container Terminal, "Исткомтранс" МЧШ.
Бизнес дастури иштирокчилари: DAS Family Office (Cингапур) инвестиция портфелини ривожлантириш бўйича ҳамкор ва стратегик эксперт, халқаро инвестор Райнер Михаэль Прайсс ва International Digital News медиа-тадқиқот агентлиги ҳаммуассиси Адриан Хенни.
CAWS – соҳадаги муҳим ҳодиса бўлиб, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Россиядан 300 га яқин иштирокчиларни бирлаштиради.
Тадбир давомида инвесторлар ва банк сектори вакиллари тижорат кўчмас мулк, савдо ва логистика соҳаларини ривожлантириш учун минтақанинг инвестиция жозибадорлигини баҳолайдилар. CAWS меҳмонларига батафсил макроиқтисодий ҳолат ва келгуси йиллар учун прогноз тақдим этилади. Маърузачилар минтақадаги ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари, бозор иштирокчилари олдида турган асосий вазифалар ва янги сармоявий имкониятлар ҳақида сўз юритадилар.
Иштирокини тасдиқлади: Golden Bridge, Wildberries, Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Eurasian Development Bank, Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги, Россия почтаси, Sturgeon Capital, Ghelamco Group, Россия экспорт маркази, Radius Group, Focus Logistics, Apple City, Orient Logistics, Alkanov Group, Исткомтранс.
Батафсил маълумот ва иштирок этиш шартлари билан тадбир веб-сайтида танишиш мумкин: https://caws.asia
Материал тижорат шартлари асосида чоп этилди.