Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия бир кечада Украинанинг 117 та дрони ва тўртта ракетасини йўқ қилди

Мудофаа вазирлиги: Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина Қуролли Кучларининг 117 та дрони ва тўртта “Точка-У” ракетасини йўқ қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Кеча тунда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Украинанинг тўртта тактик ракетасини ва юздан ортиқ учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Киев режими Россия Федерацияси ҳудудидаги нишонларга учувчисиз учиш аппаратлари ва “Точка-У” тактик ракеталаридан фойдаланган ҳолда террорчилик ҳужуми уюштиришга уринганида, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўртта тактик ракета ва 117 та самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди”, — дейилади хабарда.
Вазирлик аниқлик киритишича, 37 та дрон ва тўртта "Точка-У" ракетаси Курск вилоятида, Воронеж вилоятида ҳам 37та, Белгород вилоятида 17та, Нижний Новгород вилоятида 11та, Волгоград вилоятида 9та, Брянск вилоятида 3та, Орел вилоятида 2та Ростов вилоятида 1та дрон йўқ қилинган.
Украина қуролли кучлари доимий равишда учувчисиз самолётлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги нишонларга ҳужум қилишга уринмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари аксарият дронларни йўқ қилмоқда.