Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатларида ташқи савдо ҳажми ошди

Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо айланмаси ва хизматлар бўйича маълумотларни эълон қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 авг— Sputnik. Шу йилнинг биринчи чорагида дунё мамлакатлари билан хизматлар айирбошлаш Белорусдан ташқари, ЕОИИга аъзо барча давлатларда ўсди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
“2024 йилнинг биринчи чорагида бутун дунё мамлакатлари билан хизматлар айирбошлаш Белоруссиядан ташқари, ЕОИИга аъзо барча давлатларда ўсди”, — дейилган хабарда.
Арманистон ва Қирғизистонда товар ва хизматлар айланмаси интеграция бошланганидан буён ўхшаш даврлар учун энг юқори кўрсаткичга, мос равишда 11 миллиард ва 5 миллиард долларга етди.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Арманистонда хизматлар савдосининг ижобий салдоси 19,1 фоизга, Беларусда 6,6 фоизга камайди. Қозоғистонда хизматлар савдосининг салбий салдоси 54,4 фоизга, Россияда 4,8 фоизга камайди. Қирғизистонда салбий салдо 6 баробарга ошган.