TOШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистондан Париждаги Паралимпия ўйинларига 65 нафар спортчи боради. Бу ҳақда Спорт вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўзбекистонлик пара-спортчилар спортнинг тўққиз тури бўйича мусобақаларда иштирок этади: паралимпия атлетикаси, пара-таэквондо, пара-отиш, пара-сузиш, параканоэ, эшкак эшиш, пара-дзюдо, пара-пауэрлифтинг ва пара-велоспорт.
65 параспортсменов отправятся на Олимпийские игры в Париже
© Sputnik/Зафар Халилов
Параатлетчилар жами 113 та лицензияни қўлга киритишди - бу Ўзбекистоннинг Паралимпия ўйинларидаги иштироки тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.
65 параспортсменов отправятся на Олимпийские игры в Париже
© Sputnik/Зафар Халилов
Франция пойтахтидаги ўйинларда Ўзбекистон делегацияси пара велоспорт бўйича дебют қилади. XVII ёзги Паралимпия ўйинларида икки нафар спортчи велоспортнинг саккиз йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб боради.
Париждаги Паралимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими 28 август куни бўлиб ўтади.