ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Фаластин республикаси презиеднти Махмуд Аббос билан учрашди.
Учрашувда Россия президенти Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ҳар бир имкониятдан фойдаланаётганини айтиб ўтди.
“Биз Фаластинда юз берган гуманитар фалокатни катта қайғу ва хавотир билан кузатмоқдамиз. Ўз навбатида, биз Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланмоқдамиз. Биласиз, 700 тоннага яқин турли инсонпарварлик юклари жўнатдик”, — деди Путин.
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Россияни энг азиз дўсти деб билишини маълум қилди.
“Жаноб Президент, сиз билан мулоқот қилиш ва маслаҳатлашиш мен учун доим катта бахт, биз сизга ишонамиз. Россия Фаластин халқининг энг азиз дўстларидан бири эканини ҳис қилмоқдамиз ва сиз учрашув бошида айтганингиздек, Фаластин халқи ўз давлатига эга бўлишига умид қиламиз”, — деди Аббос.
Шунингдек, Фаластин маъмурияти Исроилнинг фаластинликларни Ғазо секторидан, Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилдан ва Қуддусдан мажбуран кўчириш сиёсатининг давом этишини қабул қилмаслигини таъкидлаб щтди. Исроил томонидан ушбу стратегия 1948 йилда ёки 1967 йилда ва сўнгги йилларда бир неча бор амалга оширилди, деди Аббос.
Фаластин президентнинг москвага ташрифи 14 августга қадар давом этади. Маҳмуд Аббос Россия пойтахтида араб давлатлари элчилари билан учрашишни ҳам режалаштирган.
Фаластин президентнинг москвага ташрифи 14 августга қадар давом этади. Маҳмуд Аббос Россия пойтахтида араб давлатлари элчилари билан учрашишни ҳам режалаштирган.