ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарққа "USS Georgia" атом сув ости кемасини юбориш ҳамда минтақага "Abraham Lincoln" авиаташувчи кемасини жойлаштиришни тезлаштиришни буюрди. Бу ҳақда РИА Новости Пентагон матбуот хизмати маълум қилди.
“Мудофаа вазири Остин бошқариладиган ракеталар билан жиҳозланган "USS Georgia" сув ости кемасини АҚШ Марказий қўмондонлиги масъулияти бўлган ҳудудга жойлаштиришни буюрди”, — дейилади департаментда.
Бундан ташқари, Остин минтақага F-35C қирувчи самолётлари билан "Abraham Lincoln" авиаташувчи кемасини тезлаштирилган тарзда жойлаштиришни буюрганлиги хабар қилинган.
Шу билан бирга, Пентагоннинг аниқлик киритишича, "USS Theodore Roosevelt" авиаташувчи гуруҳи аллақачон минтақада. Телефон мулоқоти чоғида томонлар Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришиш ва Исроилни ҳимоя қилиш чораларини муҳокама қилди. Хусусан, Остин АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчисини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришга тайёрлигини таъкидлади.