ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Охирги 24 соат ичида Украина Қуролли кучлари Курск вилоятининг Мартиновка қишлоғи ҳудудида ўттиздан ортиқ техника ва жуда кўп аскарини йўқотди, деди Россия Мудофаа вазирлиги бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғи, "Ахмат" махсус кучлари қўмондони ўринбосари, генерал-майор Апти Алаудинов. РИА Новости хабарига асосан.
"Сўнгги 24 соат ичида Мартиновка ва Суджа йўналишида "Ахмат" махсус кучлари жангчилари 2-махсус кучлар бригадаси ва Россия Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмалари аскарлари билан биргаликда УҚКнинг битта танки, 7 та зирҳли транспорт воситаси, 13 та зирҳли жанговар машинаси (турли маркадаги), битта юк машинаси, битта микроавтобус, тўққизта пикап, Д-30 миномёти ва "Пластун" радиокураш станцияси ва жуда кўп сонли фашистларни йўқ қилди", – дея маълум қилди Алаутдинов.
Ҳарбий қўмондоннинг айтишига кўра, Украина махсус ҳарбий операция бошланганидан буён бир суткада бунчалик кўп йўқотишларга учрамаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни эрталаб Украина қуролли кучлари Курск вилоятининг Суджа тумани ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олишга уринди. Россия ҳарбийлари уларнинг юришини тўхтатди. Владимир Путин, ўз навбатида, Киев режими навбатдаги кенг кўламли провокацияга қўл ургани ва УҚК жумладан тинч аҳоли манзилларини ҳам ўққа тутаётганини таъкидлади.
Курскда ҳам федерал фавқулодда ҳолат, ҳамда Белгород ва Брянск вилоятларида аксилтеррор операцияси режими жорий этилди.