"Душман муносиб жавоб олади": Путиннинг Курск вилоятидаги вазият бўйича асосий фикрлари

Путин Курск вилоятидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Киев Курск вилоятидаги ҳаракатлари орқали келажакда музокаралардаги позициясини яхшилашга уринмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Курск вилоятидаги вазият бўйича ўтказган йиғилишида маълум қилди.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, Курск вилоятидаги вазият нима учун Киев режими Москва ва воситачиларнинг тинчлик таклифларини рад этганини кўрсатади.

"Энди Киев режими нега бизнинг (можарони) тинч йўл билан ҳал қилиш режасига қайтиш бўйича таклифларимизни, шунингдек манфаатдор ва нейтрал воситачиларнинг таклифларини рад этгани аниқ бўлди. Афтидан, душман ўзининг ғарблик хўжайинлари ёрдамида уларнинг иродасини амалга оширмоқда”, — деди Путин.

Путин тинч аҳолига ҳужум қилганлар билан музокаралар олиб бормаслигини айтди.

"Кўринишидан, душман келажакда ўзининг музокара позициясини яхшилашга интилмоқда, аммо тинч аҳолига, фуқаролик инфратузилмасига бепарво зарба берадиган ёки атом энергетикаси объектларига таҳдид соладиган одамлар билан қандай музокаралар ҳақида гаплашишимиз мумкин? Улар билан нима ҳақида гаплаша оласиз?", — деди у.

Унинг қайд этишича, Ғарб украиналиклар қўлида Россия билан уруш олиб бормоқда.
"Афтидан, душман ўзининг ғарблик хўжайинлари ёрдамида ўз хоҳиш-иродасини украиналиклар ёрдамида амалга оширмоқда, Ғарб биз билан (Россия – таҳр.) жанг қилмоқда", — дея қўшимча қилди у.
Киев режимининг раҳбарлари асосан Украина халқини йўқ қилиш йўлига ўтди, украиналиклар орасида йўқотишлар кескин ортиб бормоқда.
“Киев режими раҳбарлари нафақат рус халқига қарши жиноят содир этмоқда, балки украиналикларнинг ўзларини ҳам йўқ қилиш йўлига ўтган. Афтидан, энди уларники деб ҳисобланмайдиган Украина халқи", — дея таъкидлади у.
Душман ички сиёсий вазиятга зарба бериш орқали нифоқ солишга, русларни қўрқитишга, бирлик ва ҳамжиҳатликни бузишга уринмоқда. Россия қўшинлари Киевнинг провокацияларига қарамай, бутун жанговар алоқа чизиғи бўйлаб олдинга силжимоқда.

"Жанговар алоқа чизиғида нима содир бўлмоқда, натижалар қандай? Россия Қуролли кучлари, кўнгиллилар ва фахрийларнинг ҳужум ҳаракатларининг суръати нафақат пасаймади, балки аксинча, бир ярим баравар ошди. Қуролли кучларимиз бутун жанг чизиғи бўйлаб олдинга силжимоқда", — дея қайд этди Путин.

Унинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли кучларининг яна бир мақсади низо келтириб чиқариш, одамларни қўрқитиш, Россия жамияти бирлигини бузиш, яъни ички сиёсий вазиятга зарба беришдир.
“Душман албатта муносиб жавоб олади ва олдимизда турган барча мақсадлар, шубҳасиз, амалга ошади”, — деди Путин.
Қайд этилишича, душман бундан буён ҳам мамлакатдаги ички сиёсий вазиятни ларзага келтириш мақсадида чегара зонасидаги вазиятни издан чиқаришга уринишда давом этади.
"Мудофаа вазирлиги олдида турган асосий вазифа, шубҳасиз, душманни ҳудудларимиздан сиқиб чиқариш ва чегара хизмати билан биргаликда давлат чегараларини ишончли ҳимоя қилишдир", — деди Россия раҳбари.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина Курск вилоятида рекорд даражада йўқотишларга дуч келди — Алаутдинов