Париж-2024: Ўзбекистон Олимпия ўйинларини ўз тарихидаги энг зўр натижа билан тугатди

Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини ўз тарихидаги энг зўр натижа билан тугатди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ўз якунига етди. Дунёнинг 206 та мамлакатидан ташриф буюрган энг кучли атлетлар иштирокидаги ўйинларда Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этишга муваффақ бўлди.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
“Музаффар атлетларимиз муросасиз беллашувлар давомида 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритиб, Янги Ўзбекистон қаҳрамонларига айланишди”, — дейилади хабарда.
Олтин медаль:
1.
Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг)
2.
Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ, -68 кг)
3.
Разамбек Жамалов (эркин кураш, -74 кг)
4.
Ҳасанбой Дўсматов (бокс, -51 кг)
5.
Абдумалик Халоков (бокс, -57 кг)
6.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс, -71 кг)
7.
Лазизбек Мулложонов (бокс, -92 кг)
8.
Баҳодир Жалолов (бокс, +92 кг)
Кумуш медаль:
1.
Акбар Жўраев (оғир атлетика, -102 кг)
2.
Светлана Осипова (таэквондо WТ, +67 кг)
Бронза медаль:
1.
Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо, -100 кг)
2.
Алишер Юсупов (дзюдо, +100 кг)
3.
Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг)

“Бу натижа билан делегациямиз умумжамоа ҳисобида 206 та мамлакат орасида 13-ўринни эгаллади. Осиёда тўртинчи, шунингдек, МДҲ, Марказий Осиё минтақаси, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлди”, — дея қайд этилган хабарда.

“Stad de Frans” стадионида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда делегация байроқдори вазифасини таэквондо WТ бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов бажарди.
Маълумот учун, кейинги ёзги Олимпия ўйинлари 2028 йилда Лос-Анжелесда ўтказилиши режалаштирилган.