Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда саноат ишлаб чиқариши қанчага ошди?

Интеграция бирлашмасининг барча мамлакатларида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) 2024 йилнинг биринчи ярмида саноат ишлаб чиқариши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 фоизга ўсди, деб хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқида 2024 йилнинг январь-июнь ойларида саноат ишлаб чиқариш 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 фоизга ошди”, — дейилади ҳисоботда.
ЕОИИ барча мамлакатларида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ошди:
Арманистонда – 18,2 фоизга;
Беларусда - 7,1% фоизга;
Россияда - 4,4% фоизга;
Қозоғистонда – 2,8 фоизга;
Қирғизистонда - 1% фоизга.
Умуман ЕОИИда ишлаб чиқариш саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 7,9 фоизга, электр таъминоти, газ, буғ ва ҳавони кондиционерлаш 4,2 фоизга, сув таъминоти, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва тақсимлашни назорат қилиш 4,4 фоизга ошди. Шу билан бирга, тоғ-кон саноати ва карьерни қазиб олишда у 0,2 фоизга камайди.
ЕОИИда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ошди — инфографика