Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Зеленский Курск вилоятига ҳужум билан Киевни қутқариб қолмайди — ОАВ

Times: бўлажак жангларнинг натижаси Украина Қуролли кучлари фойдасига ҳал бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Владимир Зеленский Курск вилоятига ҳужум билан Киевни яқин орадаги мағлубиятдан қутқаришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Times газетаси журналисти Майкл Кларкка таяниб хабар берди.
“Киев, шубҳасиз, қандайдир қаршилик кўрсатиш учун қимматбаҳо аскарлари ва техникасини қурбон қилишга тайёр. Зеленскийнинг танқидчилари бу аскарларнинг шунчаки беҳуда кетган ҳаёти ва кераксиз вайрон қилинган жиҳозлар, жанубда, Донбассда анча фойдалироқ бўларди, дейишади”, — дейилади материалда.
Киев режими раҳбари услубидаги бу стратегик ҳарбий қарор такаббурлик ва таваккалдир, деди Майкл Кларк. Бироқ, журналист таъкидлаганидек, якунда бўлажак жангларнинг натижаси Украина Қуролли кучлари фойдасига ҳал бўлмайди.
Украина бўлинмаларининг Курск вилоятидаги ҳужуми жанговар ҳаракатлар курсини ўзгартирмайди, дея хулоса қилди Кларк.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинанинг Курск вилоятидаги йўқотишлари маълум қилинди