ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Оғир атлетикачи Турсуной Жабборова делегациянинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокига якун ясаб берди, деб ёзмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Оғир атлетикачи Турсуной Жабборованинг чиқиши билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштироки якунига етди.
"+81 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз даст кўтаришда 118, силтаб кўтаришда 133, икки кураш бўйича эса 251 кг натижа билан мусобақани 10-ўринда тугатди", —дейилади хабарда.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси мазкур ёзги Олимпия ўйинларини ўз тарихида илк бор 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан якунлайдиган бўлди.