Қирғизистон авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни қачондан йўлга қўяди?

Биринчи парвоз шу йилнинг 3 сентябрга белгиланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Қирғизистоннинг "TezJet" авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўймоқда, дея хабар берди "Uzbekistan airports".
Биринчи парвоз шу йилнинг 3 сентябрга белгиланган.
“Бишкек — Тошкент — Бишкек йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари "McDonnell Douglas MD-80" (М83) самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, "TezJet" 2013 йилда ташкил этилган Қирғизистон авиакомпанияси бўлиб, “Манас” аэропортида (Бишкек) жойлашган ва Қирғизистон шаҳарларига парвозларни амалга оширади.