ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Украинанинг Россиянинг Курск вилоятига қилган ҳужуми муваффақиятсизликка айланмоқда ва жанг майдонидаги вазиятни ўзгартиришга имкон бермайди. Бу ҳақда британиялик таҳлилчи Александр Меркурис маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Мен Курскдаги муваффақиятсиз қарши ҳужум украиналикларга ташаббусни қайтаришга қандай имкон беришини умуман кўрмаяпман, аксинча <...> барча маълумотлар руслар бутун фронт чизиғи бўйлаб олдинга силжишда давом этишини кўрсатмоқда", — деди у.
Экспертнинг сўзларига кўра, барча белгилар Украина Қуролли кучлари операцияси муваффақиятсизликка учрай бошлаганидан далолат беради. У бу тез орада барбод бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди, жумладан, Киев режимининг аниқ мақсади ҳам йўқлиги сабабли.
"У (Украина - Таҳрир) шунингдек, Россия шаҳарларига, шу жумладан, Москвага ҳам дрон ҳужумларини амалга оширмоқда, айтмоқчи, бу аслида бир мунча вақт тўхтаган", — дея хулоса қилди Меркурис.