TOШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Курск йўналишидаги жангларда Украина Қуролли кучлари 1120 нафаргача ҳарбий хизматчи ва 140 та зирҳли техника йўқотди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Вазирликнинг хабар беришича, Россия Қуролли кучлари Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудига бостириб киришга уринишини қайтаришда давом этмоқда.
“Курск йўналишидаги жангларда умумий ҳисобда душман 1120 тагача ҳарбий хизматчи ва 140 та зирҳли техникани, шу жумладан 22 та танк, 20 та зирҳли транспорт воситалари, 8 та пиёда жанговар техникаси, 88 та зирҳли жанговар техникаси, шунингдек, 13 та автомобилни йўқотди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Украина Қуролли кучлари тузилмаларини йўқ қилиш операцияси давом этмоқда.