Шаҳрисабзда ёшлар экология ва туризм халқаро қурултойи расман очилди

Қурултойда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жами 1000 нафардан ортиқ ёшлардан иборат жамоалар иштирок этмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Кеча, 9 август куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида “Ёшлар - келажак бунёдкорлари!” III экология ва туризм халқаро қурултойининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
В Шахрисабзе стартовал ежегодный Международный молодежный слёт по экологии и туризму
Тадбирни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов очиб берди.
“Бугунги қурултой ҳам ёшларнинг иқтидорини, салоҳиятини юзага чиқариш, янгидан-янги ғояларни кашф қилиш, ёшларни экология ва туризм соҳалари ривожи учун бирлаштиришга хизмат қилади”, - деди Искандар Қутбиддинов.
Маросимда Амир Темур сиймосидаги тарихий чиқишлар, концерт дастури, кўргазмали шоулар намойиш этилди.
В Шахрисабзе стартовал ежегодный Международный молодежный слёт по экологии и туризму
Қурултойда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жами 1000 нафардан ортиқ ёшлардан иборат жамоалар иштирок этмоқда. Қурултой 13 августгача давом этади.
В Шахрисабзе стартовал ежегодный Международный молодежный слёт по экологии и туризму
Қурултой якунида фаол иштирок этган гуруҳлар ва ҳудуд жамоалари вакиллари диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шу билан бирга, қурултой иштирокчиларининг ҳар бирига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг махсус сертификати топширилади.