TOШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни япон томонининг ташаббуси билан Япония бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Япониянинг жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирди.
Ўзбекистон Япония томонининг "Марказий Осиё + Япония" биринчи саммитини ўтказиш ва бош вазир Кишиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушуниши таъкидланди.
Тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олинди.