Лукашенко МДҲ давлатлари ички ишлар вазирларини қабул қилди

Учрашувда халқаро терроризм, экстремизм, туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Лукашенко принял министров внутренних дел стран СНГ
Йиғилиш доирасида Беларусь президенти Александр Лукашенко МДҲга аъзо давлатларнинг ички ишлар вазирларини қабул қилди.
Учрашувда халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, киберхавфсизлик, ноқонуний миграция ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Лукашенко принял министров внутренних дел стран СНГ
МДҲ бош вазирлари Ашхободда нималарга келишиб олишди