АҚШ Россия ва Хитойнинг ҳурматини йўқотди — Трамп

Трампнинг қўшимча қилишича, дунё учинчи жаҳон уруши ёқасида турибди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Америка хавф остида, чунки у энди Россия ва Хитой томонидан ҳурмат қилинмайди, деди Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп матбуот анжуманида.
“Мамлакатимиз ҳеч қачон бундай хавф остида бўлмаган - ҳам иқтисодий, ҳам ташқи нуқтаи назардан: Россия бизни ҳурмат қилмайди, Хитой энди бизни ҳурмат қилмайди”, - деди сиёсатчи.
Унинг қўшимча қилишича, дунё учинчи жаҳон уруши ёқасида турибди.
Бундан ташқари, Трамп Америка фонд бозорларидаги пасайиш анча кучлироқ бўлишини башорат қилишини, охирги пасайиш “фақат бошланиши” эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, “энди анча ёмонроқ бўлади”, чунки Америка иқтисодиёти ҳозир “жуда-жуда заиф”.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрга белгиланган. Республикачилар партияси Трампнинг номзодини давлат раҳбари лавозимига расман илгари сурган.
Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади — Маск