Зеленский Курск вилоятидаги ҳужумдан кейин АҚШга ҳисобот берди

Зеленский Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужумидан кейин АҚШ конгрессменларига ҳисобот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужумидан кейин Владимир Зеленский АҚШ Конгресси вакилларига ҳисобот берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“АҚШ Вакиллар палатасининг икки партияли делегацияси билан учрашдим. Давлатимиз ва бошқа қадриятларимизни ҳимоя қилиш ҳақида гаплашдик... Асосий урғу – бу ҳаво ҳужумидан мудофаа, украиналикларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва Россиянинг урушни узайтириш бўйича ҳар қандай уринишларини тўхтатишдир”, — деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram-каналида.
Зеленскийнинг идораси аниқлик киритишича, конгрессменлар делегацияси таркибида Дональд Норкросс, Селест Малой ва Жеймс Панетти бор. Улар билан учрашувда Зеленский Украина мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Украина қўшинларининг устувор эҳтиёжларини батафсил муҳокама қилди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Курск вилоятидаги вазият ҳақида нималар маълум?