Ўзбекистон БМТ Тараққиёт дастури билан янги лойиҳаларни ишга туширади — тафсилотлар

"Aral wetlands” доирасида 8 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга профессионал ускуналар топширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни ишга туширмоқда, дея хабар берди Экология вазирлиги.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“Учрашувда Экология вазирлиги ва БМТ ТД ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумий қиймати 10 миллион доллардан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, биохилма-хилликни асраш, Оролбўйининг сув-ботқоқ ерлари, ўрмонзорлар барпо этиш, чиқиндилар ва хавфли кимёвий моддалар билан ишлаш ва бошқа йўналишларда умумий бюджети 20 миллион доллар бўлган янги лойиҳаларни ишга туширишга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Учрашувда “Яшил Макон" ташаббусини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун бош режалаштириш ва инновацион молиявий ечимлар лойиҳаси доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Шунингдек, 2025 йилда ишга тушириладиган кичик грантлар дастурининг навбатдаги босқичини бошлаш бўйича келишувга эришилди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Учрашув якунида Экология вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва “GEF”нинг қўшма лойиҳаси — "Aral wetlands” доирасида 8 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга профессионал ускуналар топширилди.