TOШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти билан тақдирланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф дастури доирасида Остонада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистоннинг "Олтин Қирон" (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий давлат мукофотни Ўзбекистон етакчисига президент Қасим-Жомарт Тоқаев тантанали равишда топширди.
Тоқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда Шавкат Мирзиёевни ўзбек халқининг ҳақиқий етакчиси, халқаро сиёсат арбоби, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби сифатида билиш ва ҳурмат қилишади.
Ўзбекистон президенти Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Давлатимиз раҳбари кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан самимий миннатдорлик билдириб, бундай юксак мукофот икки халқнинг кўп асрлик чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга берилган баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларини янги тарихий босқич - стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш сари муштарак интилишларнинг эътирофи эканини таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, "Олтин Қирон" олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.