ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) гўшт ишлаб чиқариш кўпайди, деб хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
ЕИК Статистика департаменти жорий йилнинг январь-июнь ойларида гўшт ишлаб чиқариш кўрсатгичларини эълон қилди.
Иттифоқнинг барча мамлакатларида ўсиш қайд этилди, сўйиш учун чорвачилик ва парранда гўшти (тирик вазнда) ишлаб чиқариш ЕОИИ бўйича 3,1 фоизга ошди.
Олти ойда энг кўп гўшт Россияда ишлаб чиқарилган - 7,8 миллион тонна, энг ками Арманистонда - 38 минг тонна. Беларусь ва Қозоғистонда гўшт ишлаб чиқариш тахминан бир хил даражада: 878,3 ва 897,8 минг тонна. Қирғизистонда олти ой давомида 195,5 минг тонна ишлаб чиқарилган.