Матбуот маркази

Ўзбекистонликлар "Хотира поезди" лойиҳаси ҳақидаги таассуротлари билан бўлишишди

Ўзбекистонлик ёшлар биринчи марта “Хотира поезди” лойиҳасида иштирок этишди.
Sputnik
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси ва Россотрудничество раҳбари иштирокида “Хотира поезди” лойиҳасида қатнашган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг ўрта мактаб ўқувчиларини Улуғ Ватан уруши тарихи билан таништириш ва уларга ҳарбий шон-шараф масканларини зиёрат қилиш имкониятини беришдан иборат.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик ёшлар биринчи марта “Хотира поезди” лойиҳасида иштирок этишди. Улар Улуғ Ватан уруши тарихи билан боғлиқ Беларусь ва Россиянинг 13 та шаҳрида бўлишди.
Дўстона ва илиқ муҳитда йигитлар саёҳат ҳақида, шунингдек, қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирганлари, қандай янги нарсаларни ўрганганлари ва келажакда қаерга боришни хоҳлашлари ҳақида суҳбатлашишди.

"Иккинчи жаҳон уруши, Улуғ ватан уруши тарихи ҳақида бирор нарса ўрганганмисиз? Бу борада Шавкат Миромоновичга раҳмат. У Улуғ Ватан уруши тарихи, қаҳрамонлар хотирасига бағишланган Шон-шараф музейи ва Ғалаба боғини очди. Бориб кўрганмисиз? Бу тарих бу ерда бежизга сақланмайди. Бу ерда фахрийлар бор, фахрийлар уюшмаси ҳам бор, — деди Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов.

Бу йил “Хотира поезди” йўловчилари Беларусь, Россия, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистондан тахминан 200 кишидан иборат бўлди.
Бундай қизиқарли экспедициядан сўнг кўплаб мактаб ўқувчилари Россияга яна ташриф буюришни режалаштирмоқда. Улардан баъзилари аллақачон талабалар. Мактаб ўқувчиларига Ўзбекистондаги Рус уйи лойиҳалари ҳақида ҳам маълумот берилди.
Тошкентдаги Рус уйи уларга Россия университетини танлашда ёрдам бериши мумкин. Ирина Старосельская “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги маданий-маърифий лойиҳалари ҳақида гапирди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.