Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Остонада Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказишади. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилади.
Асосий эътибор савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилади. Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кутилмоқда.
"Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" форматидаги биринчи мулоқотда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган", — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Давлат ташрифи доирасида Қозоғистон пойтахтида ишбилармонлик ва маданият тадбирлари ўтказилмоқда.
Матбуот маркази
Қозоғистон Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари рўйхатида нечанчи ўринда — эксперт жавоби