Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига 4 мингдан ортиқ чипта сотилди

Мусобақа доирасида жами 52 та учрашув бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига 4 мингдан ортиқ чипта сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Пресс-конференция по вопросам подготовки Узбекистана к предстоящему ЧМ по футзалу
Ўзбекистонда футзал бўйича 2024 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бошланишига 38 кун қолди. Тадбир жорий йилнинг 14 сентябрь куни бошланиб, 6 октябрга қадар давом этади.
Шу тариқа, бугунги кунга қадар футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига 4,5 мингдан ортиқ чипта сотилган. Ўйинлар Ўзбекистоннинг учта шаҳри: Андижон, Бухоро ва Тошкентда бўлиб ўтади. Турнирда дунёнинг энг кучли 24 та жамоаси иштирок этади.
Мусобақа доирасида жами 52 та учрашув бўлиб ўтади, шундан 27 таси Тошкентда, 17 таси Бухорода ва 8 таси Андижонда. Ўйинларда 39 нафар халқаро ҳакамлар ишлайди.
Пресс-конференция по вопросам подготовки Узбекистана к предстоящему ЧМ по футзалу

“Ҳакамлар малакасини ошириш низомлари ва ишини назорат қилиш учун мутахассислар тайинланган. Шу тариқа, ўйинларни олтмишдан ортиқ киши кузатиб боради”, — деди футзал бўйича FIFA чемпионати ташкилий қўмитасининг маҳаллий лойиҳаси раҳбари Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Кенг кўламли тадбирни ўтказиш учун 2 минг номзод орасидан танлаб олинган 500 нафар кўнгилли жалб этилди.
Маълумот учун, чемпионатнинг очилиш учрашуви 14 сентябрь куни Ўзбекистон ва Голландия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати учун ОАВларни аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади. Журналистлар ФИФА расмий сайтининг медиа бўлимида рўйхатдан ўтишлари керак.
Жаҳон чемпионати чипталари эгаларини тасдиқлаш ва аккредитациядан ўтказиш федерациянинг ОАВ бўлими томонидан амалга оширилади. Ҳужжатларни қабул қилиш 16 августгача давом этади.