ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, икки ойдан камроқ вақт ичида Украина 115 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчисини йўқотди, агар Киев июнь ойида Россия президенти Владимир Путин томонидан билдирилган таклифларни бажарганида, бунинг олдини олиш мумкин эди. Бу ҳақда журналистларга Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу маълум қилди.
“Ушбу икки ой ичида қўшинларимиз озод қилган ҳудуд 420 квадрат километрга кўпайди ва Украина қўшинлари, Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 115 минг нафардан ортиқ (ҳарбий хизматчилар – таҳр.) аскарини йўқотди. Ва бу катта рақам - 115 минг. Ойига деярли 60 мингдан. Гарчи президентимиз томонидан қўйилган талаблар бажарилганида бунга чек қўйилиши мумкин эди. Шунинг учун бизнинг позициямиз аниқ ва тушунарли – қўшинлар олдинга силжимоқда”, — деди у.
Шойгу 14 июндаги қўшимча статистик маълумотларни келтирди. "Мен ҳатто 3 мингдан ортиғи йўқолган зирҳли машиналар ҳақида гапирмаяпман. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина 3 мингтадан ортиқ автомобиль техникасидан маҳрум бўлган", - деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби