Олимпия ўйинлари: ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари қандай натижа қайд этишмоқда?

Бугун юнон-рум курашчилари Арам Варданян ва Рустам Ассакалов Япония ва арманистонлик рақибларига қарши гиламга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида юнон-рум кураши бўйича Арам Варданян ва Рустам Ассакалов чорак финалда баҳс олиб борди, дея маълум қилди Миллий олимпия қўмитаси.
Бугунги кун доирасида юнон-рум кураши бўйича -77 кг вазнда Арам Варданян чорак финалда япониялик Нао Кусакага қарши ўтказди.
Арам Варданян успешно стартовал на ОИ Париж-2024
“Афсуски, спортчимиз Арам Варданян мағлубиятга учради. Энди унинг рақиби финалгача етиб борган тақдирда ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имконини сақлаб қолади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, юнон-рум кураши бўйича Рустам Ассакалов -97 кг вазн тоифасида Арманистон вакили Артур Алексанянга қарши гиламга чиқди. Афсуски, Ассакалов мағлубиятга учради.
Фотогалерея с победоносных выступлений наших борцов Арама Варданяна и Рустама Ассакалова
“Энди Алексанян финалгача етиб борган тақдирда Ассакалов шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолади”, — дейилади хабарда
Шунингдек, кеча "Классик" курашчи Ислом Баҳромов (-60 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чорак финал беллашувида гиламга чиқди. КХДР вакили билан баҳс олиб борган Баҳромов мағлубиятга учради.