Ўзбекистон ва ЕОИИ

Тез орада Эрон ва ЕОИИ ўртасида эркин савдо шартномаси ишга тушади

Эрон ва ЕОИИ эркин савдо келишуви ҳақида хабар берилгандан сўнг, тариф кодининг 87% дан ортиғи нол даражага туширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тез орада Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўртасида эркин савдо шартномаси ишга тушади. Бу ҳақда Республика Савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари ўринбосари Муҳаммад Садек Каннадзода маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik Тожикистон.
Унинг сўзларига кўра, Эрон парламентида жараён якунланмоқда ва ҳужжат тез орада парламент томонидан тақдим этилади.
Қайд этилишича, Эрон ва иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги Эркин савдо битими маълум қилинганидан кейин икки томон ўртасидаги тариф кодининг 87 фоиздан ортиғи нолга туширилади.
Шунингдек, у кун тартибидан қўшни Покистон билан Эркин савдо шартномасини бошлаш ва Ўмон билан имтиёзли савдо битимини йўлга қўйишни таъкидлади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Нима учун ЕОИИ муваффақиятли лойиҳага айланди — эксперт жавоби