ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Қозоғистон ва Ўзбекистон – қўшнилар, дўстлар ва рақобатчилар: муносабатлар қандай мустаҳкамланади” мавзусида видеокўприк бўлиб ўтди.
Унда Остонадан “Евроосиё мониторинги” таҳлилий тадқиқотлар маркази директори Алибек Тажибев, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори Акимжан Арупов, шунингдек, Тошкентдан Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими Равшан Назаров иштирок этди.
Экспертлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, қозоқ-ўзбек тандеми каби масалаларни муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонага давлат ташрифи режалаштирилган. Унинг Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этиши кутилмоқда.