АҚШ Исроилни эҳтимолий ҳужумдан ҳимоя қилиш учун иттифоқчиларини жалб қилади

Файнер: АҚШ Исроилни эҳтимолий ҳужумдан биргаликда ҳимоя қилиш учун иттифоқчиларини жалб қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. АҚШ иттифоқчи ва ҳамкорлар кучларини Исроилни Эроннинг эҳтимолий ҳужумидан биргаликда ҳимоя қилиш учун жалб қилади. Бу ҳақда президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Жон Файнер маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Исроил фавқулодда таҳдидга дуч келди... Қўшма Штатлар, бошқа шериклар ва иттифоқчилар Исроилга ўзини ҳимоя қилиш ва таҳдидни енгишда ёрдам бериш учун бирлашди. Агар керак бўлса, биз буни яна такрорлашга тайёрланяпмиз”, — деди у CNN телеканалига берган интервьюсида.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ кучларининг минтақадаги жанговар тайёргарлигидаги бу ўзгаришларнинг барчаси Эрон ёки бошқа рақиб томонидан Исроилга қарши эҳтимолий жавобга тайёргарлик кўришга қаратилган.
Эрон Исроилга жавоб зарбасини қачон қайтариши тахмин қилинди