Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни гавжум жойларга бормасликка чақирди

Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси ўзбекистонликлар учун эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўз фуқароларини одамлар гавжум жойларга бормасликка чақирди, дея хабар берди элчихона матбуот хизмати.
Хабарда Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси ўзбекистонликлар учун эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.
1. Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг.
2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонингизга ўрнатинг.
3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу сизга тезроқ ёрдам олишга ёрдам беради.
4. Имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтинг ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланг.
Қайд этилишича, агар шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига мурожаат қилиш мумкин.
Фавқулодда ёрдам телефонлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076;
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397;
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz.
Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди — ОАВ