Париж-2024: Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Абдумалик Халоков ярим финалга йўлланма олди

Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Абдумалик Халоков Бокс бўйича Ўзбекистон делегацияси учун галдаги медалларни тақдим қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Абдумалик Халоков ярим финалга йўлланма олди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Асадхуджа Муйдинхуджаев обеспечил очередную медаль делегации Узбекистана
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) жорий Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун галдаги медални тақдим қилди. У чорак финалда даниялик Николай Тертерянни кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдиришга эришда ва ярим финалчилар қаторига қўшилди.
Знаменосец делегации Узбекистана на летних Олимпийских играх Париж-2024 Абдумалик Халоков вышел в полуфинал.
Шунингдек, Абдумалик Халоков ҳам ярим финалга йўлланма олди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчи чорак финалда испаниялик Хосе Килесдан устун келиб, ўзи учун Олимпиада медалини нақд қилди. У ўзининг аниқ зарбалари билан 3 раундни тўлиқ назорат қилди.