Остонада ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади

Маданий тадбирлар Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи муносабати билан ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Остонада 6-7 август кунлари Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади, дея хабар қилди Қозоғистон маданият вазирлиги.
Фильмлар намойиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга 7-8 август кунлари бўлиб ўтадиган ташрифи муносабати билан ўтказилди.
Демак, Қозоғистон пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари иккита ўзбек киносини бепул томоша қилишлари мумкин бўлади. Биринчи фильм “Абдулла Орипов: Мустақиллик хонандаси”, иккинчи фильм “Яша, Хотин!” комедияси. (Браво, хотин!)
“Шундай қилиб, кино орқали қозоқ томошабинлари Ўзбекистон маданияти билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади”, — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, фильмлар намойиши Остонадаги Chaplin кинотеатрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 август кунлари Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради.