TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Россия армиясининг жанг майдонидаги муваффақиятлари украиналикларнинг музокаралар бўйича позициясини ўзгартирди, деб ёзади “Conversation”.
“Россиянинг жанг майдонидаги босқичма-босқич муваффақиятлари Украина халқининг 1991 йилги чегараларни тиклаш учун зарур бўлган ҳар қандай қийинчиликларга дош беришга тайёрлигини йўқ қилди”, - деб ёзади нашр.
Мақолада можаронинг ривожланиши Россия президенти Владимир Путин фойдасига эканлиги қайд этилган. Таъкидланишича, 2025 йилнинг январида Оқ уйда янги президент пайдо бўлиши билан вазият Украина учун яхши томонга ўзгариши даргумон.
Бир кун аввал Киев халқаро социология институти томонидан ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, украиналикларнинг деярли 60 фоизи Украина можарони ҳал қилиш учун Россия билан музокараларга ўтиши керак, деб ҳисоблайди.
Сўнгги кунларда Киев режими вакиллари, аввал бунга қатъиян қарши чиққан бўлсалар ҳам, мумкин бўлган музокаралар ва можарога барҳам бериш ҳақида тобора кўпроқ гапира бошладилар.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ жорий қилган.