Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия бир кечада 75 та Украина дронини йўқ қилди

Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Sputnik
TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Кеча тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россия ҳудуди узра 75 та Украина дронини уриб туширди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Ростов устидан 36 та, Курск устидан 8 та, Белгород устидан 9 та, Орлов устидан 17 та, Рязан вилояти устидан 2 та, Воронеж вилояти, Азов денгизи ва Краснодар ўлкаси устидан биттадан самолёт типидаги дронларни тутиб олди ва йўқ қилди”, - дейилади хабарда.
Ростов губернатори Василий Голубевнинг сўзларига кўра, йирик дрон ҳужуми туфайли Каменский ва Морозовский туманларидаги омборхона объектлари зарар кўрган, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Губернатор Вячеслав Гладковга кўра, Белгород вилоятида дронлар Губкинский шаҳар округи ҳудудидаги нефть омборига ҳужум қилган. Портлаш туфайли резервуарлардан бири ёниб кетган, ёнғин тезлик билан ўчирилган. Бу ерда ҳам қурбонлар йўқ.
Орлов яқинидаги Болховский микрорайонида ҳам дрон ҳужуми оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Вилоят раҳбари Андрей Кличковга кўра, иккита қурилма турар-жой биносига келиб урилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
F-16 нинг Украинада пайдо бўлиши можарода муҳим роль ўйнамайди — собиқ разведкачи