TOШКЕНТ, 3 август — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида дзюдочи Алишер Юсупов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги бронза медалини келтирди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
+100 кг вазн тоифасида иштирок этган Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.
Шунингдек, бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган Жалолов чорак финалда австралиялик Теремоана Теремоанани кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдирди. Энди у 7 август куни германиялик Нелвие Тиафакка қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Париж-2024 даги муваффақиятли иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финалга йўл олди. Дўсматов чорак финалда ўзининг азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратиб, ўзининг Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бугунги куни доирасида велоспортчилар ҳам баҳсларга киришади. Қайд этилишича, сўнгги паллада терма жамоа таркибида ўзгариш бўлиб, Дмитрий Бочаров ўрнига жисмоний ҳолати бугунги кунда юқорироқ бўлган Никита Светков рўйхатдан ўтказилган. Батафсил:
В рамках сегодняшнего дня летних Олимпийских игр Париж-2024 также в соревнованиях будут участвовать представители велоспорта
© НОК